platina.uz
Сиёсат

Сенатор Мир-Акбар Раҳмонқулов вафот этди

У Президент ҳузуридаги Қонунчилик ва ҳуқуқий сиёсат институти директори, давлат маслаҳатчиси сифатида ҳам ишлаган. 

Сенатор Мир-Акбар Раҳмонқулов вафот этди

Сенатор Мир-Акбар Раҳмонқулов вафот этди.

Президенти ҳузуридаги Қонунчилик ва ҳуқуқий сиёсат институти директори, сенатор Раҳмонқулов Мир-Акбар Хожи-Акбарович 74 ёшида вафот этди.

Мир-Акбар Хожи-Акбарович Президент ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти директорининг биринчи ўринбосари, Президентнинг давлат хизмати ва ҳокимият вакиллик органлари билан ҳамкорлик қилиш масалалари бўйича маслаҳатчиси ўринбосари, Хавфсизлик кенгаши котиби, Давлат маслаҳатчиси сифатида ҳам ишлаган.

Юридик фанлари доктори, профессор Мир-Акбар Хожи-Акбарович 1998 йилда “II даражали Шон-шараф” ордени, 2002 йилда “Ўзбекистонда Республикасида хизмат кўрсатган юрист” фахрий унвони билан тақдирланган эди.

© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid