Қамчиқ довони ҳудудида қор кўчиши хавфи эълон қилинди
Аввалроқ яна бир кўчки кузатилган. Натижада довонда ҳаракат тўхтатилди.

Қамчиқ довони ҳудудида қор кўчиши хавфи эълон қилинди.
2026 йил 12 феврал соат 16:00дан А-373 "Тошкент-Ўш" автомобиль йўлининг Қамчиқ довони ҳудудида (228-25 км. оралиғида) қор кўчиш хавфи эълон қилинди.
2026 йил 12 феврал куни (таҳминий соат 06:00-11:00 оралиғида) Қамчиқ довони ҳудудининг 2000 метр баландликда ёғган кучли ёғингарчилик натижасида 6675 м3 ҳажмдаги 19 та қор кўчкилари аниқланди.
Талофат ва жабрланганлар йўқ.
"Ўзгидромет" агентлиги мутахассислари томонидан ҳудудда об-ҳаво ўзгаришининг доимий мониторинги олиб борилмоқда.