platina.uz
Жаҳон

Исроил Ғазо бўйича тинчлик кенгашига аъзо бўлди

Ушбу кенгаш АҚШ раҳбари Доналд Трамп ташаббуси билан тузилган ва Ўзбекистон ҳам аъзо саналади. 

Исроил Ғазо бўйича тинчлик кенгашига аъзо бўлди

Исроил расман Ғазо секторини урушдан кейинги бошқариш бўйича Тинчлик Кенгашига қўшилди.

Бош вазир Нетаняху Доналд Трамп билан учрашувидан олдин АҚШ Давлат котиби Марко Рубио иштирокида ҳужжат имзолади.

Исроил Ғазо секторини урушдан кейинги бошқариш учун тузилган Тинчлик Кенгашига қўшилди. Бу ҳақда Исроил Бош вазири Бинямин Нетаняху идораси хабар берди.

Нетаняху Тинчлик Кенгашига қўшилиш тўғрисидаги ҳужжатни АҚШ Давлат котиби Марко Рубио иштирокида имзолади. Имзолаш Бош вазирнинг АҚШ Президенти Доналд Трамп билан учрашувидан олдин бўлиб ўтди.

Тинчлик Кенгаши Исроил ва ҲАМАС ҳаракати ўртасида Ғазони бошқариш бўйича келишувга мувофиқ ташкил этилган, аммо у бошқа минтақалардаги можароларнинг олдини олиш ва ҳал қилишга ҳам эътибор қаратиши кутилмоқда.

22 январ куни Шавкат Мирзиёев Давосда АҚШ Президенти Доналд Трамп раислигида бўлиб ўтган Тинчлик Кенгаши Низомини имзолаш маросимида иштирок этди.

Абдулазиз Комиловнинг тушунтиришича, Ўзбекистон хавфсизлик масалалари ва унинг мақсадларини мамлакатнинг ташқи сиёсат устуворликлари билан уйғунлаштириш, биринчи навбатда Ғазо инқирози ва экстремизм хавфларини ҳал қилиш нуқтаи назаридан кенгашга қўшилди.

© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid