platina.uz
Сиёсат

Қорақалпоғистон собиқ раҳбарларидан бири Қаллибек Камалов вафот этди

Камалов 1963−1984 йилларда Ўзбекистон Компартияси Қорақалпоғистон қўмитасининг биринчи котиби бўлиб ишлаган. 

Қорақалпоғистон собиқ раҳбарларидан бири Қаллибек Камалов вафот этди

Қорақалпоғистон собиқ раҳбарларидан бири Қаллибек Камалов вафот этди.

Нукусда Ўзбекистон ССР Коммунистик партияси Қорақалпоғистон вилоят қўмитасининг биринчи котиби Қаллибек Камалов вафот этди.

Қаллибек Камалов 1926 йил 18 мартда туғилган. 1947 йилда Қорақалпоғистон ўқитувчилар институтини тамомлаган.

1958−1959 йилларда Ўзбекистон Компартияси Қорақалпоғистон қўмитаси котиби, 1959−1963 йилларда Қорақалпоғистон АССР Вазирлар Кенгаши раиси, 1963−1984 йилларда Ўзбекистон Компартияси Қорақалпоғистон қўмитасининг биринчи котиби бўлиб ишлаган.

1984−1986 йилларда СССРнинг Констанса (Руминия) шаҳридаги бош консули бўлган.

1987 йилда "пахта иши" бўйича қамоққа олинган. 1989 йил охирида у 15 йилга озодликдан маҳрум қилинди ва Социалистик Меҳнат Қаҳрамони унвони ва кўплаб мукофотлардан маҳрум қилинди. 1992 йилда афв этилди.

Қаллибек Камаловнинг ўғли Мурат Камалов 2020 йил октябридан 2022 йил ёзигача Қорақалпоғистон Жўқорғи Кенгеси раиси бўлган.

© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid