Президент Шавкат Мирзиёев Қаллибек Камалов вафоти сабаб ҳамдардлик билдирди
Давлат ва жамоат арбоби, меҳнат фахрийси Каллибек Камалов шу йил 11 феврал куни 100 ёшида вафот этди.

Президент Шавкат Мирзиёев Қаллибек Камалов вафоти сабаб ҳамдардлик билдирди.
Атоқли давлат ва жамоат арбоби, таниқли меҳнат фахрийси Каллибек Камалов шу йил 11 февраль куни 100 ёшида вафот этди.
Каллибек Камалов 1926 йил 18 мартда Қорақалпоғистоннинг Тахтакўпир туманида туғилди. Ўрта мактабни тугатиб, ҳарбий хизматни ўтаб бўлгач, 1955 йилда Нукус давлат университетини тамомлади. Меҳнат фаолиятини Қорақалпоғистон Республикаси ёшлар қўмитаси котиби лавозимидан бошлаб, кейинчалик Вазирлар Кенгаши раисининг ўринбосари, Нукус шаҳар ижроия қўмитаси раиси бўлиб ишлади.
Камалов Қорақалпоғистон Республикаси коммунал хўжалиги вазири, йўл транспорти ва автомобиль йўллари вазири, Қорақалпоғистон партия қўмитаси котиби лавозимларида самарали фаолият кўрсатди.
У 1959–1963 йилларда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, 1963–1984 йилларда Қорақалпоғистон Республикаси партия қўмитасининг биринчи котиби, Республика етакчиси каби масъул вазифаларда ишлади.
Каллибек Камалов 1984–1986 йилларда истеъдодли дипломат сифатида ҳам самарали фаолият кўрсатди.
Каллибек Камалов сўнгги йилларда Қорақалпоғистон Республикаси нуронийлар жамоатчилик кенгаши раиси сифатида кексалар ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг манфаатларини рўёбга чиқариш, жамиятда тинчлик, меҳр-оқибат, бағрикенглик ва ҳамжиҳатлик муҳитини мустаҳкамлаш, ёшларни Ватанга муҳаббат, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш борасидаги ишларда фаол иштирок этиб келди, дейилади хабарда.
У “Шуҳрат” медали ва “Эл-юрт ҳурмати” ордени билан мукофотланган эди.