Урбанизация ва уй-жой бозорини ривожлантириш қўмитаси раисига ўринбосарлар тайинланди
Орифжон Файзиев аввал Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги директорининг ўринбосари сифатида ишлаган.

Урбанизация ва уй-жой бозорини ривожлантириш қўмитаси раисига ўринбосарлар тайинланди.
Президент қарори билан:
-Орифжон Олимович Файзиев Урбанизация ва уй-жой бозорини барқарор ривожлантириш миллий қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари лавозимига;
-Нозимбек Мансурбекович Рустамбеков Урбанизация ва уй-жой бозорини барқарор ривожлантириш миллий қўмитаси раисининг ўринбосари лавозимига тайинланди.
Орифжон Файзиев аввал Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги директорининг ўринбосари сифатида ишлаган.
Нозимбек Рустамбеков аввал прокуратура тизимида ва Адлия вазирлигида ишлаган.
Эслатиб ўтамиз, 2025 йил ноябр ойида тузилган ушбу қўмитага Шерзод Кудбиев раис этиб тайинланганди.