Стратегик ислоҳотлар агентлиги директори лавозимидан кетди
Баҳодир Раҳматов мазкур лавозимга 2023 йил ноябрда тайинланган эди.

Стратегик ривожланиш ва ислоҳотлар агентлиги директори – Президентнинг ҳуқуқий экспертиза ва комплекс таҳлил қилиш масалалари бўйича маслаҳатчиси ўринбосари Рахматов Баходир Бахтиёрович лавозимидан озод этилди.
Бу ҳақда Platina.uz манбаси хабар берди. У мазкур лавозимга 2023 йил ноябр ойида тайинланган эди. Унинг ўрнига ким тайинлангани ҳозирча маълум эмас.
Баҳодир Раҳматов ушбу лавозимга қадар кўп йиллар Президент администрациясида турли лавозимларда ишлаган.