Шерзод Ибрагимов Савдо-саноат палатаси раиси ўринбосари этиб тайинланди
У фаолияти давомида “Ипак йўли” ҳамда “Пойтахт банк” акциядорлик жамиятида банк-молия соҳасида турли лавозимларда ишлаган.

Савдо-саноат палатаси раҳбариятида янги тайинлов амалга оширилди. Бу ҳақда палата матбуот хизмати хабар берди.
Шерзодхон Рустамович Ибрагимов Савдо-саноат палатаси раиси ўринбосари лавозимига тайинланди.
У рақамлаштириш ва “Бизнес ҳамроҳ” марказлари фаолиятини мувофиқлаштириш, Палата аъзолари билан ишлаш ва хизмат кўрсатиш, бизнесни молиявий қўллаб-қувватлаш ҳамда савдони ривожлантириш йўналишларига масъул этиб белгиланди.
Шерзод Ибрагимов 1984 йилда Тошкент шаҳрида туғилган, 2008 йилда Беруний номли Тошкент давлат техника университетини, 2014 йилда Тошкент молия институтини тамомлаган.
Меҳнат фаолияти давомида “Ипак йўли” ОАИТБ ҳамда “Пойтахт банк” акциядорлик жамиятида банк-молия соҳасида турли лавозимларда ишлаган.
Аввалроқ Урбанизация ва уй-жой бозорини ривожлантириш қўмитаси раисига ўринбосарлар тайинланганди.