platina.uz
Жамият

"ЖЕК"ка тўловни кечиктирганлар электрга тўлов қилиши чекланади

Ҳар бир кечиктирилган кун учун жисмоний шахслар учун — 0,1 фоиз, юридик шахслар учун — 0,4 фоиз пеня ҳисобланади. 

"ЖЕК"ка тўловни кечиктирганлар электрга тўлов қилиши чекланади

Энди Ўзбекистонда "ЖЕК"ка тўловни кечиктирганлар энди электрга тўлов қилиши чекланади.

“Кўп квартирали уйларни бошқариш тизимини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарорида айтилади.

2026 йилнинг 1 июлидан кўп квартирали уй мулкдори ҳар ойнинг 15-санасига қадар мажбурий тўловларни амалга оширмаса, қарздорлик бартараф этилмагунга қадар электр энергияси учун тўловлар қабул қилинмайди.

Шунингдек, ҳар бир кечиктирилган кун учун жисмоний шахслар учун — 0,1 фоиз, юридик шахслар учун — 0,4 фоиз, бироқ бир ойлик қарзнинг 50 фоизидан ошмайдиган миқдорда пеня ҳисобланади.

Ҳозирча чиқинди тўловини кечиктирганлик учун шундай чеклов мавжуд.

Аввалроқ, ушбу қарорга кўра янги уйларга камера ва домофон ўрнатиш мажбурий бўлиши айтилганди.

Агар ушбу қурилмалар лойиҳага киритилмаган бўлса, бундай ҳужжатларни экспертизадан ўтказиш тақиқланади.

© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid