“Ўзавтосаноат” раҳбарига яна биринчи ўринбосар тайинланди
Шу тариқа компания 3 нафар биринчи ўринбосар бор бўлган илк ташкилотга айланди.

“Ўзавтосаноат” АЖ бошқаруви раисида 3 нафар биринчи, 4 нафар “оддий” ўринбосар пайдо бўлди.
Умаров Сардор Абдуқаҳҳор ўғли — бошқарув раисининг янги технологиялар, инновациялар ва сунъий интеллект масалалари бўйича биринчи ўринбосари ээтиб тайинланди.
Шунингдек, Муҳамедов Диёр Рауфович — бошқарув раисининг молия, трансформация ва хусусийлаштириш бўйича биринчи ўринбосари;
Раҳмонов Баҳодиржон Солижонович — бошқарув раисининг маҳаллийлаштириш, кооперация алоқаларини саноатда кенгайтириш ва ахборот технологиялари масалалари бўйича биринчи ўринбосари;

Шунингдек, Тўраев Фарҳод Разакович — бошқарув раисининг ишлаб чиқариш масалалари бўйича ўринбосари;
Ҳидоятов Даврон Абдулпаттахович — бошқарув раисининг инновация ва инвестициялар бўйича ўринбосари;
Сахапов Александр Александрович — бошқарув раисининг Сотувни ривожлантириш ва маркетинг бўйича ўринбосари;
Биккулов Ринат Анварович — бошқарув раисининг кадр ва режим бўйича ўринбосари.