platina.uz
Жамият

Кўп квартирали уйлар жойлашган ҳудуддаги дарахт ва буталар хатловдан ўтказилади

Дарахт ва буталарни суғориш ишларини ҳисоблагичлар ўрнатган ҳолда сутканинг ҳар қандай вақтида амалга оширишга рухсат берилади.

Кўп квартирали уйлар жойлашган ҳудуддаги дарахт ва буталар хатловдан ўтказилади

Кўп квартирали уйларни бошқариш тизими янада такомиллаштирилади.

“Кўп квартирали уйларни бошқариш тизимини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–48-сон, 05.02.2026 й.) қабул қилинди.

Қарорга кўра, кўп квартирали уйларни таъмирлаш, реконструкция қилиш ва туташ ҳудудларни ободонлаштириш йўналишида марказлашган манбалар ҳисобидан амалга ошириладиган инвестиция лойиҳаларини саралаш ва амалга оширишда қуйидаги тартиб ўрнатилади:

- лойиҳа таклифлари Халқ депутатлари туман ва шаҳар кенгашларида муҳокама қилиниши ва фақатгина уларнинг қарори билан маъқуллангандан кейин амалга оширилиши шарт;

-шакллантирилган лойиҳа таклифлари бўйича лойиҳаолди тадқиқотлари маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, кўп квартирали уйларнинг бошқарувчилари, лойиҳа ташкилотлари билан биргаликда ҳар бир ҳудуднинг хусусиятларини инобатга олган ҳолда ўтказилади;

Шунингдек, кўп квартирали уйларнинг туташ ҳудудидаги барча дарахт ва буталар бошқарувчилар томонидан хатловдан ўтказилиб, маълумотлар “Менинг уйим” ахборот биллинг тизимида акс эттириб борилади.

Кўп квартирали уйлардаги марказлашган ичимлик суви истеъмолчиларига дарахт ва буталарни суғориш ишларини ҳисоблагичлар ўрнатган ҳолда сутканинг ҳар қандай вақтида амалга оширишга рухсат берилади.

2026 йил 1 июлдан бошлаб:

- Тошкент шаҳрида кўп квартирали уйларда умумий йиғилиш ўтказишни ташаббус қилиш, ўтказиш ва қарор қабул қилиш, шартномаларни тузиш, бошқарувчилар томонидан мурожаатларни қабул қилиш ва уларни кўриб чиқиш фақат “Менинг уйим” АБТда амалга оширилади, 2027 йилдан бошлаб мазкур тартиб республиканинг барча ҳудудларига татбиқ этилади;

-мажбурий тўловлар ва кўп квартирали уйларда умумий мол-мулкни ижарага ва фойдаланишга беришдан тушадиган тўловлар ҳисоби фақат “Менинг уйим” АБТ орқали юритилади.

© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid