Баҳодир Тошматов қўл жанги федерацияси раиси этиб сайланди
У январ ойи охирида Миллий гвардия қўмондони этиб тайинланганди.

Ўзбекистон ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг Қўл жанги федерациясининг навбатдан ташқари Конференцияси бўлиб ўтди.
Унда Миллий гвардия қўмондони генерал-полковник Баҳодир Тошматов федерация раиси этиб сайланди.
Эслатиб ўтамиз, январ ойи охирида Баҳодир Тошматов Миллий гвардия қўмондони этиб тайинланганди.
У аввал Президент ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котиби ўринбосари лавозимида ишлаётганди.