Тарихчи ўлкашунос Борис Голендер вафот этди
У тарих ва маданиятга бағишланган 100 дан ортиқ илмий-оммабоп китоблар, мақолалар ҳамда туристик йўлкўрсаткичлар муаллифи саналади.

Таниқли ўзбекистонлик тарихчи ўлкашунос, журналист ва ёзувчи Борис Анатолевич Голендер вафот этди. Бу ҳақда Маданий мерос агентлиги хабар берди. У 78 ёшида оламдан кўз юмди.
Ўлкашунос узоқ йиллар Сергей Есенин номидаги давлат музейида давомида илмий ходим сифатида фаолият юритган келган.
Борис Голендер Ўзбекистон, хусусан Тошкент шаҳри тарихини ўрганиш ва тарғиб этишга салмоқли ҳисса қўшган. У фаолияти давомида юртимиз тарихи ва маданиятига бағишланган 100 дан ортиқ илмий-оммабоп китоблар, мақолалар ҳамда туристик йўлкўрсаткичлар муаллифи сифатида кенг жамоатчилик эътирофига сазовор бўлган.