platina.uz
Сиёсат

Шавкат Мирзиёевга Покистон университети фахрий доктори ва профессори унвонлари берилди

1991 йилда ташкил этилган Миллий фан ва технологиялар университети илмий изланишлар ва инновацион фаолият ва бошқа йўналишларда магистр ва докторларни тайёрлайди. 

Шавкат Мирзиёевга Покистон университети фахрий доктори ва профессори унвонлари берилди

Шавкат Мирзиёевга Покистон университети фахрий доктори ва профессори унвонлари берилди.

Стратегик ҳамкорлик кенгашининг биринчи йиғилиши доирасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевга Покистон Миллий фан ва технологиялар университетининг фахрий доктори ва профессори унвонларини бериш маросими бўлиб ўтди.

Бош вазир Шаҳбоз Шариф давлатимиз раҳбарига бу ҳақдаги тегишли сертификатни топширди.

Ушбу унвонлар Ўзбекистон етакчисининг ижтимоий-иқтисодий ва таълим соҳаларидаги ислоҳотлар, мамлакатни изчил модернизация қилиш, фан ва технологияларни ривожлантириш, халқаро ҳамкорлик ҳамда академик алоқаларни мустаҳкамлашга қўшган улкан ҳиссаси учун берилди.

Маросимда Шавкат Мирзиёев Покистон Бош вазири, университет раҳбарияти ва академик ҳамжамиятига юксак унвонлар учун миннатдорлик билдириб, таълим соҳасидаги алоқаларни янада мустаҳкамлаш ва юқори малакали мутахассисларни биргаликда тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

1991 йилда ташкил этилган Миллий фан ва технологиялар университети илмий изланишлар ва инновацион фаолият, магистр ва докторларни тайёрлаш ҳамда саноат ва иқтисодиёт эҳтиёжларига мўлжалланган амалий тадқиқотларни олиб бориш каби йўналишларни ўзида мужассам этган.

© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid