Шавкат Мирзиёев Исломободдаги портлаш сабаб таъзия билдирди
Президент марҳумларнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдириб, жароҳатланганлар тез фурсатда соғайиб кетишини тилади.

Шавкат Мирзиёев Покистон президенти билан бош вазирига таъзия билдирди.
Президент Шавкат Мирзиёев Исломобод шаҳридаги масжидда содир бўлган террорчилик ҳаракати оқибатида кўплаб инсонларнинг ҳалок бўлгани ҳамда жиддий жароҳат олгани муносабати билан Покистон Президенти Асиф Али Зардорий ва Бош вазири Шаҳбоз Шарифга таъзия йўллади.
Давлатимиз раҳбари Покистон халқига, марҳумларнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдириб, жароҳатланганлар тез фурсатда соғайиб кетишини тилади, дейилади матбуот хизмати хабарида.
Эслатиб ўтамиз, Исломободдаги портлашда камида 31 киши ҳалок бўлди. Шиа масжидида ҳудкуш ўзини портлатиб юборган.