Саноат кооперацияси ва давлат харидлари агентлигига директор тайинланди
Бахтиёр Ҳайдаров Президент Администрацияси, Тошкент шаҳар ҳокимлигида фаолияти олиб борган.

Бахтиёр Ҳайдаров Саноат кооперацияси ва давлат харидлари агентлиги директори лавозимига тайинланди.
Бу ҳақда Президент фармони қабул қилинди.
У 1989 йилда Бухоро шаҳрида туғилган. 2010 йилда Тошкент молия институтининг бакалавриат, 2012 йилда магистратура босқичларини тамомлаган.
Аввал Президент администрацияси Ижтимоий соҳада муҳим ташаббусларни ишлаб чиқиш бошқармаси бошлиғи, Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосари каби лавозимларда ишлаган.
Президент фармони билан Саноат кооперацияси ва давлат харидлари агентлиги ва унинг бошқарув кенгаши ташкил этилди. Унга Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг давлат харидлари соҳасидаги вазифалари, функциялари ва ваколатлари ўтказилади.