platina.uz
Жамият

Мирзо-Улуғбек Абдусаломов Конституциявий суд судьяси лавозимига қайта сайланди

У мазкур лавозимда 2021 йил 5 февралдан буён ишлаб келаётган эди. 

Мирзо-Улуғбек Абдусаломов Конституциявий суд судьяси лавозимига қайта сайланди

Мирзо-Улуғбек Абдусаломов Конституциявий суд судьяси лавозимига қайта сайланди.

Бугун, 6 феврал куни Тошкент шаҳрида Олий Мажлис Сенатининг ўн учинчи ялпи мажлиси ўз ишини бошлади.

Сенат қарорига мувофиқ Мирзо-Улуғбек Абдусаломов Конституциявий суд судьяси лавозимига қайта сайланди. У мазкур лавозимда 2021 йил 5 февралдан буён ишлаб келаётган эди.

2024 йил январ ойида "Конституциявий суд тўғрисида"ги қонунга киритилган ўзгартиришларга кўра, Конституциявий суд судьялари энди қайта сайланиш ҳуқуқисиз 10 йиллик муддатга сайланади. Илгари судьялар 5 йилга, кейин эса навбатдаги сайловда 10 йилга сайланган.

© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid