platina.uz
Сиёсат

Шавкат Мирзиёев Покистон Мудофаа кучлари Олий Бош қўмондони билан учрашди

Бугунги кунда хавфсизликка таҳдид солаётган хавф-хатарлар бўйича саъй-ҳаракатларни мувофиқлаштиришга эътибор қаратилди. Тажриба алмашиш ва қўшма ўқув тадбирларини ўтказиш муҳимлиги таъкидланди.

Шавкат Мирзиёев Покистон Мудофаа кучлари Олий Бош қўмондони билан учрашди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Исломобод шаҳрига келгач, “Глобал саноат ва мудофаа ечимлари” компаниясининг бош қароргоҳига ташриф буюриб, Мудофаа кучлари Олий Бош қўмондони – Қуролли Кучларнинг қуруқликдаги қўшинлари қўмондони, фельдмаршал Асим Мунир билан учрашув ўтказди.

Ўзбекистон билан Покистон ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорлик ва стратегик шериклик муносабатларини янада ривожлантиришнинг асосий жиҳатлари муҳокама қилинди.

Ҳарбий ва ҳарбий-техник соҳалардаги ҳамкорликни кенгайтириш, шунингдек, бугунги кунда хавфсизликка таҳдид солаётган хавф-хатарларга қарши курашиш бўйича саъй-ҳаракатларни мувофиқлаштиришга алоҳида эътибор қаратилди.

Икки мамлакатнинг етакчи мудофаа саноати корхоналари ўртасидаги кооперация алоқаларини фаоллаштириш, ҳарбий мутахассисларни тайёрлаш дастурларини кенгайтириш, тажриба алмашиш ва қўшма ўқув тадбирларини ўтказиш муҳимлиги таъкидланди.

Транспорт ва логистика соҳасида истиқболли инфратузилмавий лойиҳаларни амалга оширишни жадаллаштириш масалалари ҳам кун тартибида бўлди.

Ҳарбий ва ҳарбий-техник ҳамкорликни ривожлантириш бўйича алоҳида “йўл харитаси”ни тайёрлаш юзасидан келишувга эришилди.

Ўзбекистон Президенти учрашув якунида “Глобал саноат ва мудофаа ечимлари” компаниясининг ишланмалари, жумладан, Покистоннинг замонавий ҳарбий техникаси ва қурол-яроғ намуналари билан танишди.

© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid