platina.uz
Жамият

Саида Мирзиёева Абу-Дабидаги глобал форумда нутқ сўзлади

Тадбирда жаҳон сиёсий ва интеллектуал элитасининг 150 нафар энг нуфузли намояндалари, биринчи хонимлардан тортиб Нобел совриндорларигача иштирок қатнашди. 

Саида Мирзиёева Абу-Дабидаги глобал форумда нутқ сўзлади

Саида Мирзиёева БААдаги тадбирда глобал ташаббусларни илгари сурди.

Абу-Дабида халқаро "Инсоний биродарлик мажлиси" ўз ишини бошлади.

Тадбирда жаҳон сиёсий ва интеллектуал элитасининг 150 нафар энг нуфузли намояндалари, биринчи хонимлардан тортиб Нобел совриндорларигача иштирок этмоқда.

Форум кун тартибидаги энг муҳим воқеалардан бири — Саида Мирзиёеванинг аёллар етакчилигига бағишланган биринчи сессиядаги чиқиши бўлди. У ўз нутқида инсоний биродарлик ва хотин-қизларнинг жамиятдаги роли масалаларига тўхталиб ўтди.

Сунъий интеллект ва технологияларга асосланган янги глобал тартиботда, сиёсий ва стратегик қарорлар қабул қилинишида аёллар иштироки муҳимлигини таъкидлаб, "Янги дунёни ким қуради?" дея савол қўяди Саида Мирзиёева.

У, шунингдек, инсоний биродарлик ғояларини баландпарвоз сўзлар билан эмас, балки зўравонликка қарши ишловчи қатъий қонун ва адолатли суд тизими орқали исботлаш лозимлигини қайд этади.

"Инсоний биродарлик кимнингдир овозини эшитиб, кимнидир ҳеч қачон четга суриб қўймаслик орқали шаклланади", — дейди Саида Мирзиёева.

© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid