platina.uz
Жамият

Maroqand АЖ банкрот деб топилди: Humans экотизимидаги ҳолатлар

Maroqand Humans финтех экотизими томонидан тўлиқ сотиб олинган ва шу экотизим таркибида фаолият юритиб келган.

Maroqand АЖ банкрот деб топилди: Humans экотизимидаги ҳолатлар

Тошкент туманлараро иқтисодий суди 2026 йил 2 феврал куни Maroqand акциядорлик жамиятини тўловга қобилиятсиз деб топиш ва уни тугатиш бўйича иш юритувини бошлаш тўғрисида қарор қабул қилди. Бу қарор билан мамлакатдаги машҳур UPay тўлов тизими оператори расман банкрот деб эълон қилинди.

Maroqand 2022 йил май ойида Humans финтех экотизими томонидан тўлиқ сотиб олинган ва шу экотизим таркибида фаолият юритиб келган. 2024 йил сентябрда Марказий банк компания фаолиятига олти ой муддатга чеклов киритган, бунда сабаб сифатида фуқаролар маблағларининг қонунчиликда тақиқланган йўналишларга, жумладан, қимор ўйинлари билан боғлиқ хизматларга йўналтирилгани кўрсатилган. Ушбу ҳолатлар юзасидан ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга тақдим этилган.

2025 йил март ойида Марказий банкнинг Банк назорати қўмитаси айрим чекловларни бекор қилган бўлса-да, компания фаолиятини тўлиқ тиклай олмади. Шу билан бирга, 2025 йил октябр ойида Тошкент туманлараро иқтисодий суд Humans МЧЖни ҳам банкрот деб топди, бу эса Maroqand’нинг молиявий барқарорлигига салбий таъсир кўрсатди.

Суднинг ҳал қилув қарори билан Maroqand АЖ расман банкрот деб эътироф этилди ва тугатишга доир иш юритуви олиб борилиши белгиланди.

© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid