platina.uz
Жамият

Фирибгарликда айбланган Ўзбекистон фуқароси БААдан олиб келинди

У Интерполнинг Тошкент ва Абу-Даби Миллий марказий бюроларининг яқин ҳамкорлигида экстрадиция қилинган. 

Фирибгарликда айбланган Ўзбекистон фуқароси БААдан олиб келинди

БААдан Интерпол каналлари орқали қидирувда бўлган фуқаро Ўзбекистонга олиб келинди. Бу ҳақда Интерполнинг Миллий марказий бюроси хабар берди.

Интерполнинг Тошкент ва Абу-Даби Миллий марказий бюроларининг яқин ҳамкорлиги натижасида Бирлашган Араб Амирликларидан фирибгарлик жиноятини содир этгани учун ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларимиз ташаббуси билан халқаро қидирувда бўлган фуқаро Ўзбекистон Республикасига экстрадиция қилинди.

Экстрадиция икки давлат ваколатли органлари ўртасидаги мувофиқлаштирилган фаолият ҳамда Интерпол каналларидан фойдаланган ҳолдаги самарали ҳамкорлик туфайли амалга оширилди.

Ушбу иш трансмиллий жиноятчиликка қарши курашиш ва жавобгарликнинг муқаррарлигини таъминлашга қаратилган.

Ҳозирда фуқаро қонунда белгиланган тартибда жиноий жавобгарликка тортиш ҳамда суд олдида жавоб учун ваколатли органларга топширилган.

© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid