Наманганда театр ходимлари қўлга олинди
Улар иш стажи ёзиб бериш ва пенсияга чиқариб қўйиш ваъдаси эвазига 800 доллар талаб қилгани айтилган.

Наманганда театр ходимлари пора билан қўлга олинди: иш стажи ва нафақа ваъдаси учун 800 доллар талаб қилган. Бу ҳақда ИИВ хабар берди.
Янги Наманган туманидаги Алишер Навоий номидаги мусиқали драма театрининг кадрлар бўлимида ишловчи икки нафар ходим иш стажи ёзиб бериш ва пенсияга чиқариб қўйиш ваъдаси эвазига 800 доллар талаб қилган пайтда тезкор тадбирда қўлга олинди.
Янги Наманганда жойлашган Алишер Навоий номидаги мусиқали драма театри кадрлар бўлимида ишлайдиган икки нафар ходим пора олишда гумон қилиниб, тезкор тадбир давомида қўлга олинди.
Жорий йилнинг 12 январь куни Янги Наманган туманида яшовчи бир фуқаро Наманган вилояти Ички ишлар бошқармасига ариза билан мурожаат қилди.
Аризада у икки нафар қариндошига театр ходимлари мансаб ваколатидан фойдаланиб, иш стажини ёзиб бериш ва уларни ёшга доир пенсияга чиқаришни ваъда қилганини, бунинг эвазига ҳар бири учун 400 АҚШ долларидан жами 800 доллар пул талаб қилаётганини маълум қилди.
Бошқарма тезкор ходимлари томонидан дарҳол ташкил этилган махсус операция натижасида гумонланувчилар Наманган шаҳридаги театр биносида ушланди.
Аризачи томонидан махсус кимёвий ишлов берилган 800 АҚШ доллари пулларни олган пайтда улар ашёвий далиллар билан қўлга олинди.
Мазкур ҳолат юзасидан Наманган вилояти ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Жиноят кодексининг 25-модда (тайёргарлик) орқали 168-модда 2-қисми (катта миқдорда фирибгарлик), ва 28-модда (гуруҳ бўлиб содир этиш) орқали 211-модда (пора бериш)билан жиноят иши қўзғатилди.