Хитой делегацияси Ўзбекистонга келади
Улар Сенат раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев, Президентнинг стратегик ривожланиш бўйича маслаҳатчиси Сардор Умурзоқов билан музокаралар олиб боради.

Хитой делегацияси Ўзбекистонга келади. Бу ҳақда "Синхуа" хабар берди.
Хитой Коммунистик партияси Марказий қўмитаси аъзоси ва Chinese Academy of Social Sciences президенти Гао Сян бошчилигидаги делегация сешанбадан шанбагача Қирғизистон ва Ўзбекистонга расмий ташриф билан келади.
Ташриф доирасида Хитой делегацияси Олий Мажлис Сенати раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев, Қонунчилик палатаси спикери ўринбосари Раҳим Ҳакимов ҳамда Президентнинг стратегик ривожланиш бўйича маслаҳатчиси Сардор Умурзоқов билан музокаралар олиб боради.
Учрашувларда парламентлараро ҳамкорликни кучайтириш, бошқарув тажрибаси алмашиш ва икки томонлама стратегик шерикликни янада ривожлантириш масалалари муҳокама қилинади.