2 февралдан метан заправкалар очилади
Улар соат 10:00 дан 16:00 гача фаолият юритади.

Эртадан метан заправкалар очилади. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги хабар берди.
Эртага, 2 февралдан бошлаб метан заправкалар соат 10:00 дан 16:00 гача фаолият юритади
Фарғона водийсида метан заправкаларнинг иш вақти ҳокимликлар билан келишилган ҳолда, газ босимидан келиб чиқиб белгиланади.
Шу билан бирга, ижтимоий соҳа объектларига хизмат кўрсатувчи махсус техника ва жамоат транспортлари учун газ таъминоти чекловларсиз, барқарор тарзда таъминланади.
Заправкалар 20 январдан бошлаб, ҳаво ҳароратининг пасайиши фонида ёпилганди.