platina.uz
Жамият

Қоракўлдаги уйда газ портлади

Ҳодиса сабаб икки киши жароҳатланган, ҳалок бўлганлар йўқ. 

Қоракўлдаги уйда газ портлади

Қоракўлдаги уйда газ портлади. Икки киши жароҳатланган.

Бугун, 31 январ куни Бухоро вилояти, Қоракўл туман "Тинчлик" МФЙ “Шўробод” кўчасида жойлашган 2 қаватли уй хонадонларининг бирида газ-ҳаво аралашмасининг чақнаши содир бўлганлиги тўғрисида ФВБга хабар келиб тушган.

Воқеа жойига ФВВ қутқарувчилари ва бошқа тегишли хизматлар етиб борган. Ҳозирда вазият оқибатлари бартараф этилмоқда.

Дастлабки маълумотларга кўра, газ плитасидан фойдаланиш жараёнида сизиб чиққан газ натижасида чақнаш содир бўлганлиги тахмин қилинмоқда.

Ҳодиса оқибатида 2 нафар фуқаро тан жароҳати олган ва шифохонага юборилган. Ҳалок бўлганлар йўқ.

© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid