platina.uz
Жамият

"Узум Маркет" номидан одамлар номига кредит олган бункер фош этилди

Улар ажратилган кредит ва микроқарз лимитларини тўлиқ ўзлаштиришган.

"Узум Маркет" номидан одамлар номига кредит олган бункер фош этилди

Тошкент шаҳри Чилонзор туманидаги кўп қаватли уй ертўласида ноқонуний колл-марказ – кибербункер фаолияти фош этилди.

Аниқланишича, 1994 йилда туғилган шахс (олдин фирибгарлик билан 2 марта судланган) ва унинг шериклари фуқароларга қўнғироқ қилиб, "Узум Маркет" ютуқли ўйинида ютуқ чиққанини айтиб, алдов йўли билан кредит расмийлаштирганликлари аниқланган.

Жиноий гуруҳ аъзолари ўзларини мазкур платформа аъзоси сифатида рўйхатдан ўтказган, харидорлар ишонмаган тақдирда эски буюмларни уларга етказиб беришларини айтган.

Бу йўл орқали жабрланувчиларнинг эътиборини чалғитиб, уларга ажратилган кредит ва микроқарз лимитларини тўлиқ ўзлаштиришган. Пул ўтгач, кўп ҳолатда мижозлар билан алоқа узилган.

Текширув давомида кибербункернинг 16 нафар аъзоси ушланган. Дастлабки маълумотларга кўра, улар 50 нафар одамнинг 250 млн сўмга яқин пулини ўзлаштириб олишган.

Тезкор тадбир давомида 22 та компютер, мобил телефонлар, сим карталар, пластик карталар ва 2,5 мингдан ортиқ фуқароларнинг шахсий ва молиявий маълумотлари ашёвий далил сифатида олинган.

© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid