Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби Карим Юлдашев вафот этди
Меҳнат фаолиятини 1960 йилда Наманган вилояти мусиқали драма театри актёри ва режиссёри сифатида бошлаган.

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби, профессор Карим Юлдашев 86 ёшида вафот этди. Бу ҳақда Наманган вилояти ҳокимлиги хабар берди.
У ўз меҳнат фаолиятини 1960 йилда Наманган вилояти мусиқали драма театри актёри ва режиссёри сифатида бошлаган.
2008 йилдан 2011 йилгача Наманган маданият коллежининг актёрлик ва эстрада санъати бўлимида дарс берган. 2011 йилдан бери Наманган вилоят мусиқали театрининг бош режиссёри.
2018 йилдан Давлат санъат ва маданият институтининг Фарғона вилоят филиалининг фахрий профессори эди.
Карим Юлдашев ўзбек миллий санъатини ривожлантиришга катта ҳисса қўшиб, “Ўзбекистон Республикаси санъат арбоби” унвони билан тақдирланган.