Олтин нархи мутлақ рекорд қайд этди
Олтин нархи бир унция учун 5600 долларга яқинлашди, ушбу металл бу йилнинг ўзида 27 фоиздан кўпроққа қимматлашди. Йил бошида у қарийб 4 600 доллар эди.

Мутлақ рекорд: бир унция учун олтин нархи 5 600 долларга яқинлашди, кумуш 120 доллардан ошди.
Олтин бу йилнинг ўзида 27 фоиздан кўпроққа қимматлашди. Йил бошида у қарийб 4 600 доллар эди.
Олтин нархи 3 фоизга ошиб, бир унция учун 5 560,07 долларга етди. Кун давомида у рекорд даражадаги 5 594,82 долларни ҳам қайд этди. Олтин кетма-кет тўққиз сессия давомида тарихий энг юқори кўрсаткичларни янгилаб келмоқда.
Олтин нархи, кун бошида $5 594,82 рекорд даражага етгач, 3% га ошиб, бир унция учун $5 560,07 ни ташкил этди. Металл кетма-кет тўққиз сессия давомида тарихий энг юқори кўрсаткичларни қайд этди.
“Геосиёсий вазиятнинг ғалатилиги ва АҚШдаги сиёсий ҳолатнинг ҳам ижобий кўринмаётгани сабабли олтин нархлари хавфсиз актив сифатидаги талаб ҳисобига ошмоқда. Федерал резерв тизимининг мустақиллиги борасида хавотирлар мавжуд. Бундай ҳолат юзага келганда, инвесторларнинг молиявий тизимга бўлган ишончи сусаяди,” — деди АНЗ таҳлилчиси Сони Кумари.
“АҚШ давлат қарзининг ўсиб бораётгани ва глобал савдо тизими АҚШ марказли моделдан кўра минтақавий блокларга бўлиниб бораётгани ҳақидаги белгилар туфайли юзага келган ноаниқлик инвесторларни олтинга фаол сармоя киритишга ундамоқда,” — деди Marex таҳлилчиси Эдвард Мейр.
Сариқ металл 26 январь куни илк бор 5 000 доллардан ошди ва бу ҳафта бошидан буён 10% дан кўпроқ ўсди. Бунга хавфсиз актив сифатидаги кучли талаб, марказий банкларнинг фаол харидлари ҳамда доллар курсининг заифлашуви туртки бўлди.
Олтин бу йилнинг ўзида 27 фоиздан кўпроқ қимматлашди, 2025 йилда эса унинг нархи 64 фоизга ошган эди.