platina.uz
Жаҳон

Инсоният "ядровий ярим тун"га рекорд даражада яқинлашди

"Қиёмат соати" дунёдаги кескинлик даражаси ва ядровий қурол ишлаб чиқариш жараёнининг ривожланишини англатади. 

Инсоният "ядровий ярим тун"га рекорд даражада яқинлашди

"Қиёмат соати" деб аталувчи рамзий соат 23 январ куни тўрт сония олдинга силжиди. Энди инсониятни "ядровий ярим тун"дан рамзий равишда 85 сония ажратиб турибди.

Бу ҳар қачонгидан ҳам яқинроқ, деди Чикаго университети томонидан нашр этиладиган "Атом олимлари бюллетени" журналининг бош директори Александра Белл.

"Инсоният барчамизга таҳдид соладиган улкан хавфларни бартараф этишда етарлича ютуқларга эриша олмади", деди Белл ўз нутқида.

"Атом олимлари бюллетени" ҳар йили "Қиёмат соати" ни эълон қилади. Ўтган йили соат бир сония олдинга силжиб, ярим тунгача 89 сония қолганди.

Бу анъана 1947 йилда бошланган. Соатда ярим тунгача қолган вақт дунёдаги кескинлик даражасини ва ядровий қурол ишлаб чиқариш жараёнининг ривожланишини англатади. Ярим тун ядровий фалокат лаҳзасини англатади.

Соат стрелкалари 35 йил олдин фалокатдан энг узоқда эди - 1991 йилда улар ярим тунгача 17 дақиқа қолганини кўрсатган.

© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid