Баҳодир Тошматов Миллий гвардия қўмондони этиб тайинланди
У шу пайтгача Президент ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котиби ўринбосари лавозимида ишлаётганди.

Президент фармони билан Баҳодир Ҳамидович Тошматов Ўзбекистон Миллий гвардияси қўмондони лавозимига тайинланди.
Шу муносабат билан Президент ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котиби ўринбосари лавозимидан озод этилди. У мазкур лавозимга 2020 йилда тайинланган.
Баҳодир Тошматов 1964 йилда туғилган, Тошкент олий умумқўшин қўмондонлик билим юрти, Ўзбекистон Қуролли Кучлари академияси, Россия Қуролли Кучлари Бош штаби Ҳарбий академиясининг Олий академик курсларини тамомлаган.
У 2008−2011 йилларда мудофаа вазири ўринбосари ва биринчи ўринбосари, 2011−2013 йилларда Ўзбекистон президенти ҳузуридаги Миллий хавфсизлик кенгаши котиби бўлиб ишлаган. 2013 йилдан 2017 йилгача мудофаа вазирининг биринчи ўринбосари сифатида фаолият кўрсатган, 2017 йилнинг августидан Миллий гвардия қўмондони бўлган.
Баҳодир Тошматов президент Давлат хавфсизлик хизматини ҳам бошқарган.