Қизларни хорижга ғаразли ниятда жўнатмоқчи бўлган гуруҳ аниқланди
Улар жабрланувчиларни Тошкентдан Бангкокка юбораётганда ушланган.

Тошкент аэропортида қизларни хорижга ғаразли ниятда жўнатмоқчи бўлган гуруҳ аъзолари ушланди.
ИИВ вва ДХХ ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказган. Унда гумонланувчи аёл икки қизни Тошкент-Бангкок йўналишида жўнатаётганда ушланган. У чет элдаги танишлари ёрдамида қизларни клубга раққосаликка жойлаштириш ва шу орқали даромад топишга ундаган. Кейинчалик улар фоҳишалик билан шуғулланиши керак бўлган.
Жараёнда ички ишлар органларига Маржона исмли шахс мурожаат қилган ва вазият ҳақида маълумот берган.
Натижада қонунбузар аёлнинг шериги ҳам ушланган.
"Ҳозирда Ирода ва Жасмина исмли шахслар ушланиб, ЖКнинг 135-моддаси бўйича иш очилган. Мазкур ҳолат юзасидан Миробод тумани ИИО ФМБ томонидан тергов олиб борилмоқда", дейилади хабарда.