platina.uz
Жамият

Пойтахтдаги профилактика ходимларига стажи учун устама тўланади

Пойтахт ички ишлар идораларида ишлаётган ходимларнинг уй ижарасига ойлик тўлов 1,8 миллион сўмдан 3,1 миллион сўмга оширилади. 

Пойтахтдаги профилактика ходимларига стажи учун устама тўланади

Кадрлар қўнимсизлигига барҳам бериш, малакали ва фидойи кадрларни рағбатлантириш доимий эътиборда бўлиши таъкидланди.

Ички ишлар вазирлиги миллиардлаб пулларни фақат қурилиш ва техника учун сўраётгани, лекин пастдаги ходимларни дардини кўтариб чиқмаётгани қайд этилди.

Юздан ортиқ профилактика инспекторлари билан суҳбатлар ўтказилганда уларнинг моддий ва ижтимоий муаммолари тўпланиб қолгани маълум бўлди.

Шу боис, профилактика инспекторларини янада қўллаб-қувватлаш ва уларнинг жамиятдаги обрўсини ошириш бўйича қатор янгиликлар эълон қилинди.

Жумладан, жорий йил 1 июлдан пойтахтдаги профилактика ходимларига айнан шу соҳада кўп йиллик стажи учун 5 миллион сўмгача ойлик устама берилади.

Шу йил 1 февральдан юридик олийгоҳни битириб, ички ишлар тизимига ишга кирганларга олийгоҳда ўқиган даври ҳам стажга қўшилади.

Вилоятдан келиб, пойтахт ички ишлар идораларида ишлаётган ходимларнинг уй ижарасига ойлик тўлов 1,8 миллион сўмдан 3,1 миллион сўмга оширилади.

Шунингдек, 1 февральдан ички ишлар ходимлари учун қурилаётган уйларнинг 30 фоизи фақат профилактика инспекторларига берилади.

Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid