platina.uz
Жамият

Жиноятчиликка қарши курашувчи тузилмаларни янги тизимга ўтказиш бўйича фармон лойиҳаси ишлаб чиқилади

Ҳозирда ички ишлар тизимидаги патрул-пост, йўл-патрул, профилактика, тезкор-қидирув ва қўриқлаш хизматлари алоҳида-алоҳида ишламоқда. 

Жиноятчиликка қарши курашувчи тузилмаларни янги тизимга ўтказиш бўйича фармон лойиҳаси ишлаб чиқилади

Давлатимиз раҳбари ҳуқуқ-тартибот тизимида ҳам янги тарихни бошлаб берадиган қарорлар қабул қилиш вақти келганини таъкидлади.

Ҳозирда ички ишлар тизимидаги патрул-пост, йўл-патрул, профилактика, тезкор-қидирув ва қўриқлаш хизматлари алоҳида-алоҳида ишламоқда.

Шунинг учун ҳам чорраҳада турган йўл-патрул ходими жанжаллашаётган икки одамни ажратишни ўз хизмат вазифаси деб ҳисобламайди. Қўриқлаш хизмати ходимининг эса бинодан ташқарида тақиқлаш белгиси остида қолдириб кетилган машина билан иши йўқ. Патруль-пост машинасида хизмат ўтаётган ходим светофор ишламаётган чорраҳадан оддий ҳайдовчилар қаторида бефарқ ўтиб кетади.

“Илғор тажрибада бу тузилмалар ягона организм сифатида ишлайди, полиция “Бу менинг вазифамга киради, буниси кирмайди” деган гапни айтмайди.

Ҳар бир ҳолатга “лаббай” деб жавоб бергани учун ҳам аҳоли уларни ҳимоячиси деб билади”, – деди Президентимиз.

Мутасаддиларга ички ишлар органларининг аҳоли билан бевосита ишловчи, жамоат хавфсизлиги ва жиноятчиликка қарши курашувчи тузилмаларини янги тизимга ўтказиш бўйича фармон лойиҳасини киритиш топширилди.

Ушбу бўлинмалар учун хизматни ўташ, муомала маданияти, тезкор ҳаракатланиш, куч ва қурол ишлатиш бўйича ягона стандартлар жорий этилиб, улар сервис тузилмага айланиши белгиланди.

© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid