"Ҳаж ва Умра ягона портали" ишга туширилди
Энди зиёратга бориш истагида бўлган фуқаролар ушбу портал орқали рўйхатдан ўтиши мажбурий этиб белгиланди.

Вазирлар Маҳкамасининг "Ҳаж" ва "Умра" тадбирларини ташкил этиш тизимини рақамлаштириш ва такомиллаштиришга қаратилган 2026 йил 24 январдаги 27-сон қарори қабул қилинди.
Қарорга мувофиқ, Ўзбекистонда "Ҳаж ва Умра ягона портали" ишга туширилди.
Эндиликда зиёратга бориш истагида бўлган фуқаролар учун ушбу портал орқали рўйхатдан ўтиш мажбурий этиб белгиланди.
Янги тартиб қуйидаги муддатлардан бошлаб кучга киради:
-2026 йил 1 февралдан — Ҳаж тадбирига;
-2026 йил 1 майдан — Умра тадбирига бориш учун порталда рўйхатдан ўтиш шарт.
Шунингдек, зиёратчилар ҳақидаги маълумотлар порталга киритилмасдан туриб, сафарларни ташкил этишга йўл қўйилмаслиги қайд этилди.
Эндиликда "қўлда ёзилган дафтарлар" ва маҳалладаги "ички навбатлар" ўз аҳамиятини йўқотади.
Порталда рўйхатдан ўтилган вақт сониясигача қайд этилиб, фуқарога шахсий навбат рақами СМС орқали юборилади. Ҳар бир фуқаро ўз навбатини онлайн кузатиб бориш имкониятига эга бўлади.