platina.uz
Жамият

Одилхон қори Юнусхон ўғли ҳибсга олинди

У жуда кўп миқдорда пул ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш, сохта тадбиркорлик ва бошқаларда айбланган. Мазкур жиноят иши бўйича суд мажлиси 2026 йил 28 январ кунига тайинланган. 

Одилхон қори Юнусхон ўғли ҳибсга олинди

Тошкентдаги "Шайх Зайниддин" жоме масжидининг собиқ имоми Одилхон қори Исмоилов (Юнусхон ўғли) ҳибсга олинди.

У БААга чиқиб кетгани сабабли эълон қилинган қидирувдан сўнг қўлга олинган. Айни пайтда у Наманган вилояти Поп тумани ИИБ Вақтинча сақлаш ҳибсхонасида сақланмоқда.

Поп туман суди томонидан тақдим этилган расмий маълумотларга кўра, Одилхон қори Исмоилов ва яна бир нечта шахс иқтисодий жиноятларда айбланмоқда.

Одилхон Юнусхон ўғлига нисбатан Жиноят кодексининг қуйидаги моддалари билан айблов эълон қилинган:

-167-модда 3-қисми «а», «в» бандлари: Жуда кўп миқдорда ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш.

-179-модда: Сохта тадбиркорлик.

-184-модда 3-қисми: Солиқлар ёки бошқа мажбурий тўловларни тўлашдан бўйин товлаш.

-209-модда 2-қисми: Мансаб сохтакорлиги.

227 ва 228-моддалар: Ҳужжатлар, муҳр ва штампларни қалбакилаштириш, эгаллаш ёки йўқ қилиш.

Ушбу жиноят иши доирасида яна бир неча шахслар судланмоқда. Жумладан:

Т.А. Баротов ва Ш.А. Хасанов: Улар ҳам 167-модда (ўзлаштириш), 209-модда (мансаб сохтакорлиги) ва 227-модда (ҳужжатларни яшириш) бўйича айбланмоқда.

Шунингдек, ишда З.Ш. Қамчинбеков, К.К. Курбанов ва А.К. Мухамедьяров каби шахслар ҳам иштирокчи сифатида қайд этилган.

Қамчиннбеков Зокиржон (167-модда 3-қисми а-банди, в-банди (Ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш), 167-модда 3-қисми а-банди (Ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш), 179-модда (Сохта тадбиркорлик), 184-модда 3-қисми (Солиқлар ёки бошқа мажбурий тўловларни тўлашдан бўйин товлаш), 189-модда 1-қисми (Савдо ёки хизмат кўрсатиш қоидаларини бузиш), 209-модда 2-қисми а-банди (Мансаб сохтакорлиги), 227-модда 2-қисми а-банди (Ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкаларни, автомототранспорт воситаларининг ва улар тиркамаларининг (ярим тиркамаларининг) давлат рақам белгиларини эгаллаш, нобуд қилиш, уларга шикаст етказиш ёки уларни яшириш), 228-модда 2-қисми а-банди, б-банди (Ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш), 228-модда 3-қисми (Ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш));

Қурбонов Қодир (167-модда 3-қисми а-банди, в-банди (Ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш), 167-модда 3-қисми а-банди (Ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш), 179-модда (Сохта тадбиркорлик), 184-модда 3-қисми (Солиқлар ёки бошқа мажбурий тўловларни тўлашдан бўйин товлаш), 189-модда 1-қисми (Савдо ёки хизмат кўрсатиш қоидаларини бузиш), 209-модда 2-қисми а-банди (Мансаб сохтакорлиги), 227-модда 2-қисми а-банди (Ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкаларни, автомототранспорт воситаларининг ва улар тиркамаларининг (ярим тиркамаларининг) давлат рақам белгиларини эгаллаш, нобуд қилиш, уларга шикаст етказиш ёки уларни яшириш), 228-модда 2-қисми а-банди, б-банди (Ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш), 228-модда 2-қисми б-банди (Ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш), 228-модда 3-қисми (Ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш));

Мазкур жиноят иши бўйича суд мажлиси 2026 йил 28 январ кунига тайинланган. Ишни Поп туман суди кўриб чиқади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон қонунчилигига кўра, айбланувчилар етказилган моддий зарарни тўлиқ қоплаган тақдирда, жазо чоралари енгиллаштирилиши мумкин.

© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid