Журналист Ботир Темиров вафот этди
У "Қашқадарё ҳақиқати", "Қашқадарё" ва "Правда Востока" газеталарида фаолият юритган.

Қашқадарёлик журналист Ботир Темиров 53 ёшида вафот этди.
Ботир Термиров 1972 йил 11 декабрда Қарши шаҳрида туғилган. Тошкент давлат университетининг журналистика факультетида таълим олган ва 30 йилдан ортиқ вақтини оммавий ахборот воситаларида ишлашга бағишлаган.
Унинг фаолияти "Қашқадарё ҳақиқати", "Қашқадарё", "Қашқадарё янгиликлари" ва "Правда Востока" газеталари билан узвий боғлиқ.
Ботир Темиров рус ва ўзбек тилларида равон сўзлаша олган, бу эса унга минтақанинг кўп миллатли оммавий ахборот воситалари соҳасида хизмат қилиш имконини берган.
Тўққиз йил олдин у юрак хуружини бошдан кечирди, бу унинг соғлиғига жиддий путур етказди. Афсуски, 24 январ куни эрталаб у иккинчи марта юрак хуружига учради ва бу ўлим билан якунланди.
Ботир Темиров оилали,икки нафар фарзанди бор эди.