platina.uz
Жамият

Франция Ўзбекистонда онкология маркази очади

2030 йилгача 100 нафар ўзбекистонлик жарроҳ халқаро стандартлар асосида Франциянинг етакчи тиббиёт марказларида тайёрланади. 

Франция Ўзбекистонда онкология маркази очади

Ўзбекистонда Франция бренди остида онкология маркази очилади, юзлаб жарроҳлар халқаро тайёргарликдан ўтади.

Мазкур лойиҳа доирасида маҳаллий шифокорларни ўқитиш, клиник протоколларни жорий этиш ва ногиронлар учун реабилитация хизматларини ривожлантириш кўзда тутилган.

Тошкентда Густав Роусси International бренди остида онкология маркази очилади. Шунингдек, 2030 йилгача 100 нафар ўзбекистонлик жарроҳ халқаро стандартлар асосида Франциянинг етакчи тиббиёт марказларида тайёрланади.

“Дунё” агентлигининг хабар беришича, Соғлиқни сақлаш вазири Асилбек Худаяров бошчилигидаги делегация Париждаги French Healthcare & Business Forum тиббиёт форумида иштирок этган вақтида бир қатор масалалар бўйича келишувларга эришилди.

Хусусан, Gustave Rousse онкология маркази бош директори Фабриcе Барлези билан Тошкентда халқаро марказ ташкил этиш бўйича лицензия шартномаси имзоланди.

Мазкур марказ онкологик касалликларни даволаш билан шуғулланади, миллий онкология амалиётида халқаро клиник протоколларни жорий қилади ва маҳаллий шифокорлар Францияда малака оширади.

Франция Бош вазири ҳузуридаги ногиронлик масалалари бўйича идоралараро марказнинг бош котиби Селин Пуле билан учрашувда томонлар ногирон шахслар учун психологик ва тиббий реабилитация хизматларини ривожлантириш ҳамда ижтимоий ходимларни малака ошириш ва тайёрлаш бўйича келишувга эришди.

Шунингдек, 2026 йил март ойида биринчи беш нафар ўзбекистонлик кўкрак бези саратони бўйича мутахассислар Страсбургдаги Пол Штраус марказида бир ойлик стажировкадан ўтади.

Олдинроқ хабар берилганидек, ўзбекистонлик шифокорлар Жанубий Кореяда ҳам бепул стажировкадан ўтадилар.

© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid