Sea Breeze: жамоатчилик эшитуви қандай ўтди?
Platina.uz мухбири ушбу лойиҳа бўйича жамоатчилик эшитувида қатнашиб, масъулларга мурожаат қилди.

Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида Чорвоқ сув омбори қирғоғида барпо этилиши режалаштирилган Sea Breeze Uzbekistan халқаро сайёҳлик маркази лойиҳаси юзасидан жамоатчилик эшитуви бўлиб ўтди.
Тадбир лойиҳанинг атроф-муҳитга таъсирини баҳолаш жараёни доирасида уюштирилиб, унда маҳаллий аҳоли, оммавий ахборот воситалари вакиллари, блогерлар, экологлар, мутахассислар ҳамда давлат идоралари вакиллари иштирок этди.
Лойиҳа Чорвоқ сув омбори ва ҳудуддаги сув оқимларига тозаланмаган оқава сувларни чиқаришнинг олдини олиш, марказлашган канализация тизимини яратиш, босқичма-босқич амалга ошириш ва экологик мониторинг орқали экотизимларга тушадиган юкламани камайтириш, шунингдек, миллий ва халқаро экологик стандартларга қатъий риоя қилишга қаратилган.
Жамоатчилик эшитувида Sea Breeze Uzbekistan бош директори Сардор Ҳамидов лойиҳа тақдимоти билан чиқиб, курорт концепцияси, экологик хавфсизлик чоралари ва минтақа учун ижтимоий-иқтисодий аҳамиятини тушунтирди ҳамда барча савол ва таклифлар ҳисобга олинишига ишонтирди.
Батафсил юқоридаги репортажда.