platina.uz
Жамият

Истанбулда Ўзбекистон фуқароси жасади топилди

Мазкур ҳолат юзасидан  2 нафар фуқаро қўлга олинган. Улар Туркиядан Грузияга авиарейс орқали қочишга уринган вақтида ушланган. 

Истанбулда Ўзбекистон фуқароси жасади топилди

Истанбулда Ўзбекистон фуқароси жасади топилди.

Ўзбекистоннинг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси мазкур хабарни тасдиқлади

"Шишли туманида ватандошимиз вафоти тўғрисидаги хабарни чуқур қайғу билан қабул қилди. Аниқланишича, 2026 йил 24 январ куни соат 19:40 атрофида Истанбул шаҳрининг Шишли туманида чиқиндилар орасидан буюм тўплаб юрган фуқаро контейнер ичида ўралган жасадни кўриб, бу ҳақда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга хабар берган. Кўрик жараёнида жасаднинг бош қисми мавжуд эмаслиги қайд этилган", дейилади хабарда.

Бош консулхона томонидан маҳаллий ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, суд-тиббий экспертиза маркази ҳамда прокуратура билан ҳамкорликда ўтказилган ўрганишлар натижасида марҳуманинг шахси Ўзбекистон Республикаси фуқароси Ҳакимова Дурдона экани тасдиқланди.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистоннинг 2 нафар фуқароси қўлга олинган. Улар Туркиядан Грузияга авиарейс орқали қочишга уринган вақтида ушланган.

Бош консулхона дипломатлари томонидан марҳуманинг оила аъзолари билан алоқа ўрнатилди ҳамда уларга тегишли консуллик-ҳуқуқий ёрдам кўрсатилмоқда.

Мазкур ҳолат бўйича суриштирув жараёнлари Бош консулхона назоратига олинган.

Бош консулхона ушбу ҳолат юзасидан қўшимча маълумотларни расмий манбалар орқали тақдим этиб боради.

© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid