platina.uz
Жамият

Ўзбекистон армияси Марказий Осиёда энг кучли деб топилди

Умумий рейтингга АҚШ етакчилик қилди. Собиқ Иттифоқ давлатлари орасида ҳам Ўзбекистон юқори натижа кўрсатди: умумий рўйхатда у учинчи ўринни эгаллади. 

Ўзбекистон армияси Марказий Осиёда энг кучли деб топилди

Ўзбекистон армияси Марказий Осиё минтақасида етакчи: дунё армиялари рейтинги эълон қилинди.

Янгиланган Global Firepower Index рейтингида Ўзбекистон Қуролли Кучлари 145 та давлат орасида 53-ўринни эгаллади.

Рейтингни тузган мутахассислар армияларни 60 дан ортиқ кўрсаткич бўйича баҳолашади: мудофаа харажатлари, техник таъминот, шахсий таркиб сони, танклар, самолётлар, кемалар, логистика, ресурслар, география ва бошқа муҳим омиллар шу рўйхатга киради.

Қизиқарли жиҳати шундаки, Ўзбекистон Марказий Осиёда биринчи ўринни эгаллади.

Қўшнилар орасида Қозоғистон 58-ўрин, Туркманистон 78-ўрин, Тожикистон 100-ўрин, Қирғизистон 109-ўрин ва Афғонистон 121-ўринни банд қилди.

Собиқ Иттифоқ давлатлари орасида ҳам Ўзбекистон юқори натижа кўрсатди: умумий рўйхатда у учинчи ўринни эгаллади, яъни фақат Россия (2-ўрин) ва Украина (20-ўрин) армияларидан кейин турибди.

Жаҳон рейтингининг ТОП-10 етакчи давлатлар қуйидагилар:

1. АҚШ

2. Россия

3. Хитой

4. Ҳиндистон

5. Жанубий Корея

6. Франция

7. Япония

8. Буюк Британия

9. Туркия

10. Италия

Хулоса шуки, Ўзбекистон минтақадаги ўз ўрнини сақлаб қолмоқда. Маълумот ўрнида ўтган йил мамлакат 145 та давлат орасидан 58-ўринни эгаллаган эди.

© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid