platina.uz
Иқтисод

Жорий йилда ялпи ички маҳсулот ҳажми 167 млрд долларга етказилади

Маҳаллани ривожлантириш ва жамиятни юксалтириш йили давлат дастури лойиҳаси эълон қилинди. Электромобилда такси қилувчиларга имтиёзлар берилади. 

Жорий йилда ялпи ички маҳсулот ҳажми 167 млрд долларга етказилади

Электромобилда такси хизматини кўрсатувчиларга имтиёзлар берилади. Маҳаллани ривожлантириш ва жамиятни юксалтириш йили Давлат дастури лойиҳаси эълон қилинди.

Унга кўра, иқтисодий ислоҳотларнинг асосий йўналишлари этиб қуйидагилар белгиланди:

-соҳа ва тармоқларни технологик ўсиш моделига ўтказиш орқали ялпи ички маҳсулот ҳажмини 2030 йилгача 240 миллиард доллардан ошириш учун зарур шароитларни яратиб, жорий йилда ялпи ички маҳсулот ҳажмини 167 миллиард долларга етказиш;

-иқтисодий ўсишни 6,6 фоизга етказиш, инфляция даражасини 6,5 фоизга тушириш, қишлоқ хўжалигида 4,2 фоиз ўсишни таъминлаш;

- 1 миллион нафар фуқарони доимий иш билан таъминлаш ва 181 минг оилани камбағалликдан чиқариш орқали камбағаллик ҳамда ишсизлик даражасини 4,5 фоизгача тушириш;

- иқтисодиётга 50 миллиард доллар хорижий инвестицияларни жалб қилиш учун зарур шароитларни яратиш;

- хизмат кўрсатиш соҳаларида пулли хизматлар улушини 100 миллиард доллардан ошириш чораларини кўриш;

- қурилиш ишлари ҳажмини 11 фоизга кўпайтириб, 30 миллиард долларга етказиш ва 4 миллиард долларлик 3,5 мингдан зиёд янги хизмат кўрсатиш объектлари ишга туширилишини таъминлаш.

Лойиҳага кўра, йил якунигача электромобилда такси хизматини кўрсатувчи ўзни ўзи банд қилган фуқаролар сонини 300 минг нафарга етказиш вазифаси қўйилган.

Бу мақсадга эришиш учун ўзини ўзи банд қилган фуқаро сифатида рўйхатдан ўтиб, такси хизматини кўрсатувчи фуқароларга қатор имтиёзларни жорий этиш кўзда тутилган, хусусан:

– белгиланган ижтимоий солиқни тўлашда 30 фоизгача чегирма бериш;

– давлат ташкилотларига тегишли бўлган, шу жумладан, аэропорт ва вокзалларнинг пулли автотураргоҳларидан 30 дақиқагача бепул фойдаланишга рухсат бериш.

© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid