platina.uz
Жаҳон

Индонезияда йирик кўчки оқибатида 7 киши ҳалок бўлди

Бундан ташқари 82 киши бедарак кетган. Йўқолганлар сони кўпроқ ҳам бўлиши мумкин. 

Индонезияда йирик кўчки оқибатида 7 киши ҳалок бўлди

Индонезияда кўчки оқибатида 7 киши ҳалок бўлди, 82 киши бедарак йўқолган.

Индонезиянинг Ғарбий Ява провинциясида кучли ёғингарчилик оқибатида юз берган кўчки натижасида 7 киши ҳалок бўлди, 82 киши бедарак йўқолди. Қидирув-қутқарув ишлари олиб борилмоқда.

Индонезиянинг Ғарбий Ява провинциясида юз берган кўчки оқибатида 7 киши ҳалок бўлди, 82 киши бедарак йўқолган.

Бу ҳақида 24 январ куни мамлакатнинг фавқулодда вазиятларни бошқариш агентлиги маълум қилди. Ҳудудда кучли ёғингарчилик кузатилгани хабар қилинмоқда.

Маҳаллий расмийларнинг айтишича, кўчки Ғарбий Бандунг ҳудудидаги бир қишлоқда содир бўлган.

Агентлик матбуот котиби Абдул Муҳари Reuters агентлигига берган интервьюсида шундай деди:

“Бедарак йўқолганлар сони жуда кўп, бугун қидирув ва қутқарув ишларини имкон қадар максимал даражада олиб боришга ҳаракат қиламиз”.

Маҳаллий Kompas.com нашрининг хабар беришича, Индонезия метеорология агентлиги аввалроқ 23 январдан бошлаб бир ҳафта давомида Ғарбий Ява провинциясида кучли ёғингарчиликларни ўз ичига олган кескин об-ҳаво ҳақида огоҳлантирган эди.

© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid