platina.uz
Жамият

Фарғонада 400 минг долларга ер сотмоқчи бўлган шахс қўлга олинди

Тадбир давомида унинг таниши, Фарғона вилояти Қишлоқ хўжалиги бошқармаси бош мутахассиси ҳам 50 минг АҚШ доллари олган вақтида ушланди. 

Фарғонада 400 минг долларга ер сотмоқчи бўлган шахс қўлга олинди

Ер муносабатлари билан боғлиқ ноқонуний ҳолат аниқланди.

Фарғона вилоятининг Боғдод туманида яшовчи, 1984 й.т., муқаддам судланган шахс маҳаллий тадбиркорга кўп қаватли уй-жой қуриш учун ер майдони олишида ўзининг мансабдор танишлари орқали ёрдам беришини айтади.

Хусусан, 2020 йилда бошқа бир фуқарога кам таъминланган ва ишсиз ёшларни иш билан таъминлаш мақсадида иссиқхона ташкил этиши учун ажратиб берилган 29 гектар ер майдонидан 5 гектар қисмини тоифасини ўзгартириб, уй-жой қуриш учун олиб бериш эвазига 400 минг АҚШ доллари талаб қилади.

Давлат хавфсизлик хизмати, Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ҳамда Ички ишлар бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда мазкур шахс олдиндан 50 минг АҚШ доллари олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Шунингдек, тезкор тадбир давом эттирилиб, унинг мансабдор таниши ҳисобланган – Фарғона вилояти Қишлоқ хўжалиги бошқармаси бош мутахассиси ушбу 50 минг АҚШ долларини олган вақтида ушланди.

Ҳозирда қонунбузарларга нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а” банди ва 28,211-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилди.

Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid