platina.uz
Жамият

12 корхона устун музокара кучига эга деб топилди

Маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш, темир йўл линиясини фойдаланишга бериш хизматлари ўрганилган. 

12 корхона устун музокара кучига эга деб топилди

12 та корхона устун музокара кучига эга деб эътироф этилди.

Рақобат қўмитасининг ҳудудий бошқармалари томонидан республика миқёсида хўжалик юритувчи субъектларнинг товар ва молия бозорларидаги фаолияти ҳамда рақобат муҳитини ўрганиш мақсадида таҳлил ишлари амалга оширилди.

Ўтказилган таҳлиллар доирасида бозордаги асосий иштирокчиларнинг фаолияти қуйидаги хизмат турлари бўйича ўрганилди:

-маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш;

- Темир йўл линиясини фойдаланишга бериш;

Олиб борилган таҳлиллар натижасида, “Рақобат тўғрисида”ги Қонуннинг 14-моддасига асосан, Рақобат қўмитаси ҳудудий органларининг тегишли буйруқлари билан айрим хўжалик юритувчи субъектларни ўзларига бириктирилган ҳудудларда устун музокара кучига эга деб эътироф этди.

Жумладан:

Тошкент вилояти — Маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш хизматлари:

“ZANGIOTA OBODON” МЧЖ

“RAHNAMO SERVIS” МЧЖ

“ANGREN BUNYOD FAYZ” МЧЖ

Фарғона вилояти — Маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш хизматлари:

“MAXSUS GARANT AVTO SERVIS” МЧЖ

“VODIY MAXSUS SANITAR TRANS” МЧЖ

Сурхондарё вилояти — Маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш хизматлари:

“SURXONDARYO VILOYATI TOZA HUDUD” ДМ

“BIO TEXNO EKO” МЧЖ

“BIO-TEX-EKO” МЧЖ Сариосиё ва Узун филиаллари

“QIZIRIQ-INVEST” МЧЖ

“SALE KINGDOM” МЧЖ

Темир йўл линиясини фойдаланишга бериш хизматлари:

"PETROMARUZ UZBEKISTAN” МЧЖ

Сирдарё вилояти — Темир йўл линиясини фойдаланишга бериш хизматлари:

“ULUG‘BEK YANGIYER QURILISH” МЧЖ.

Рўйхат билан танишиш. (2026 йил, 23 январь ҳолатига)

Маълумот учун: “Рақобат тўғрисида”ги Қонуннинг 14-моддасига кўра, устун мавқега эга бўлмаган хўжалик юритувчи субъект ёки шахслар гуруҳи томонидан битим шартлари, товарлар сотиладиган ҳудуд ёки нархга бир томонлама таъсир кўрсатиш имконияти мавжуд бўлса, бундай ҳолат устун музокара кучи деб эътироф этилади.

© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid