Шавкат Мирзиёев Давосда Илҳом Алиев ва Виктор Орбан билан мулоқот ўтказди
Етакчилар ўзаро манфаатли ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилдилар.

Президент Давосда Илҳом Алиев ва Виктор Орбан билан учрашди.
Тинчлик кенгаши Низомини имзолаш маросими доирасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев, Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев ва Венгрия Бош вазири Виктор Орбан ўртасида мулоқот бўлиб ўтди.
Етакчилар дўстона руҳда ўзаро манфаатли ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилдилар.
Кўп томонлама, шу жумладан Туркий давлатлар ташкилоти доирасидаги ҳамкорлик истиқболларига алоҳида эътибор қаратилди.
Шавкат Мирзиёев Доналд Трамп билан Тинчлик кенгаши битимини имзолаганди.