Санжар Солиҳов Президент Администрациясига ишга ўтди
У аввал Тошкент тумани прокурори лавозимида ишлаб келган.

Тошкент тумани прокурори Санжар Солиҳов Президент Администрациясида масъул лавозимда иш бошлади. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати Platina.uzʼга маълум қилди.
Аввал Солиҳов Санжар Абдугаппарович Тошкент тумани прокурори лавозимида ишлаб келган. У мазкур лавозимни 2024 йил июлдан эгаллаб келган.
Ҳозирча Тошкент тумани прокурори лавозими вакант бўлиб турибди.