platina.uz
Иқтисод

Ўзбекистоннинг бир йиллик олтин экспорти 9,9 млрд долларга етди

Ушбу кўрсаткич аввалгига нисбатан 32 фоиздан ортиққа ошган. Олтин-валюта захиралари қиймати эса 66,3 млрд долларга етди. 

Ўзбекистоннинг бир йиллик олтин экспорти 9,9 млрд долларга етди

Ўзбекистон олтин экспорти 2025 йилда 9,9 млрд долларга етди.

2025 йилда Ўзбекистон хорижий бозорларга 9,9 миллиард долларлик олтин экспорт қилиб, бу кўрсаткични бир йил ичида 32 фоиздан ортиқ оширди. Шу билан бирга, мамлакатнинг олтин-валюта захиралари ҳам рекорд даражага етди.

Ўзбекистон 2025 йил якунларига кўра хорижга 9,9 млрд долларлик олтин экспорт қилди. Ташқи савдо бўйича ҳисоботга кўра, йил давомида ўсиш 32,3 фоизни ташкил этган.

Ўтган йил ноябр ойида Ўзбекистон Марказий банки бир ойда 10 тонна қимматбаҳо металл сотиб олиб, дунёдаги энг йирик олтин харид қилувчи регуляторлар учлигига кирди. Бу борада Полша (12 тонна) ва Бразилия (11 тонна) Ўзбекистондан олдинда.

Ўтган йил декабр ойи бошига келиб, дунё бўйлаб марказий банклар жами 290 тоннадан ортиқ олтин харид қилган. Бу кўрсаткич аввалги йиллардаги рекорд даражалардан паст бўлса-да, олтинга бўлган талаб барқарорлигича қолмоқда.

Ўзбекистоннинг олтин-валюта захираларига тўхталадиган бўлсак, жорий йил бошига келиб уларнинг умумий ҳажми 66,3 млрд доллардан ошди. Шундан 55,1 млрд доллари олтин ҳиссасига тўғри келади. Таққослаш учун, 2025 йил 1 декабрь ҳолатига кўра бу кўрсаткич 50,8 млрд долларни ташкил этган эди.

1 январ куни Ўзбекистонда олтин нархи илк бор 1 грамм учун 9,4 млн сўмдан ошган.

Аввалроқ АҚШнинг Венесуэлага ҳужуми ортидан олтин кескин қимматлашганди.

Бу ҳолат бозор иштирокчилари аллақачон дуч келаётган ноаниқликларни кучайтириб, хавфсиз актив сифатида қимматбаҳо металлга бўлган талабни оширди.

© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid