Президентга супер компютер тақдим этилди
Бу орқали 15 та олий таълим муассасасида сунъий интеллект лабораториялари ташкил этилади.

Ҳозирги кунда замонавий кичик супер компютер ишга туширилди. Бу ҳақда кеча Президент Шавкат Мирзиёевга тақдимот намойиш этилди.
Тақдимотда сунъий интеллект технологиялари учун инфратузилма яратиш ишларининг бориши ҳақида ҳам ахборот берилган. Қайд этилишича, катта супер компютерни харид қилиш ва ишга тушириш ишлари аллақачон бошлаб юборилган.
Лойиҳани амалга ошириш натижасида 15 та олий таълим муассасасида сунъий интеллект лабораториялари ташкил этилади, соҳадаги мутахассисларнинг салоҳияти ошади, маҳаллий СИ ечимларини яратиш ва жорий этиш имкониятлари яратилади.
Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ҳудудларида замонавий дата-марказлар тармоғини кенгайтириш, маълумотлар хавфсизлиги ва узлуксизлигини таъминлаш зарурлигини айтган.