Тошкент шаҳар ҳокимига коррупция бўйича ўринбосар тайинланди
У аввал Бош прокуратурада бошқарма бошлиғи ўринбосари бўлиб ишлаган.

Мирҳамидов Мирмуҳаммад Миршоҳидович Тошкент шаҳар ҳокимининг комплаенс ва коррупцияга қарши ички назорат бўйича ўринбосари этиб тайинланди.
М.Мирҳамидов 1982 йил Тошкент шаҳрида туғилган. Маълумоти олий, мутахассислиги ҳуқуқшунос. Ўзбекистон миллий университети ҳамда Тошкент давлат юридик институтини тамомлаган. Адлия катта маслаҳатчиси ҳисобланади.
У 2006 йилдан бошлаб прокуратура тизими органларида турли лавозимларда фаолият юритган.
2023 йилдан бугунги кунгача Бош прокуратура суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этишда қонунийлик ижроси устидан назорат бошқармаси бошлиғи ўринбосари лавозимида ишлаб келган.