Ўзбекистонда "ақлли" миграция пунктлари ишга туширилади
Ушбу пунктлар ўз-ўзига хизмат кўрсатиш асосида ишлайди. Ушбу пунктлар айрим турдаги давлат хизматларини таклиф этади.

Ўзбекистонда "ақлли" миграция пунктлари ишга туширилмоқда. Бу ҳақда Адлия вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Жорий йилнинг 19 январида Президент "Рақамлаштириш орқали ички ишлар органларининг миграция ва шахсийлаштириш соҳасидаги фаолиятини сифат жиҳатидан янги даражага кўтариш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-14-сонли қарорини қабул қилди.
Ушбу ҳужжат асосида жорий йилнинг 1 майидан бошлаб Тошкент, Самарқанд ва Фарғона вилоятларидаги ҳар бир туман ёки шаҳарда, шунингдек, Қорақалпоғистонда ақлли миграция пунктлари ишга туширилади. Ушбу пунктлар ўз-ўзига хизмат кўрсатиш асосида ишлайди.
Дастлаб, ушбу пунктлар айрим турдаги давлат хизматларини таклиф қилади, уларнинг сони кейинчалик Ички ишлар вазирлиги томонидан кенгайтирилади.
Бундан ташқари, ҳужжатда хорижий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахслар учун электрон визаларни бир марталик 30 кунгача узайтириш кўзда тутилган.
Шунингдек, 2026 йил 1 сентябрдан бошлаб талабалар талабалар ётоқхонасида яшаш учун шартнома тузиш билан бир вақтда автоматик равишда яшаш жойида рўйхатдан ўтказилади.
2026 йил 1 февралдан жисмоний шахсларга идентификaцияловчи ID карталар 1-маротаба расмийлаштирилганда унинг чипига киритиладиган электрон рақамли имзо сертификати бепул берилади.